Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бутун ер юзи аҳолиси олдида турган энг катта муаммолардан бири ҳисобланади. Фан техниканинг ривожланиши жамиятга мисли кўрилмаган ютуқлар келтириш билан бир қаторда жамият билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига, экологик ҳолатнинг ёмонлашишига, табиий ресурсларнинг исроф бўлишига, сув, ҳаво, тупроқнинг ифлосланишига, заҳарланишига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиб кетишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келди.