Республикамиз мустақилликка эришгач, ўтмишга бўлган муносабат кескин ўзгарди, тарихий-илмий, қулёзма манбаларни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб борди. қатагон қилинган барча миллат зиёлилари қатори Ибрат фаолиятини ўрганиш, миллат зиёлилари ижодини нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон цивилизациялари тарихини ўрганишда ўз ўрни билан белгиланганлигини кўрсатиб бериш, тарихшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш заруриятга айланди. Ўтган йиллар давомида Исоқхон Жунайдуллохўжа ўғли Ибрат хаёти, фаолияти ва ижодини ўрганиш қизгин тус олди.