Мақола маҳаллий хомашёлар асосида физиологик фаол моддалар синтези жараёнларини оптималлаштиришга қаратилган. Реакция жараёнига таъсир этувчи факторлар; ҳарорат, эритувчи табиати, катализатор миқдори, реакция давомийлиги ва автоклавдаги ацетилен босимини реакция унумига таъсири ўрганилган. Синтез жараёни учун оптимал шароит аниқланган.