Мамлакатимиз ижтимоий сиёсатининг асосий мақсадли йўналишларидан бири – аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашдан иборат. Шунга кўра, аҳоли бандлигини ошириш, халқимиз турмуш даражасини босқичма-босқич юксалтириш йўлида сезиларли қадамлар қўйилганлиги Президентимизнинг қатор маърузаларида муҳим жиҳатлардан бири сифатида белгилаб берилди.