Геоахборот тизимлардан ҳозирги кунда бутун дунёда турли соҳаларда кенг миқёсда фойдаланилмоқда ва юқори самараларга эришилмоқда. Геоахборот тизимларнинг долзарб эканлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилган. Бу йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлаш Геоахборот(географик ахборот) тизимлари чуқур ўргатишдан хамманинг манфаатдорлиги таъминланади. Геоахборот тизимлари ишлаб чиқаришда геодезия, картография, ер тузиш ва ер кадастри соҳасининг ажралмас бўғинидир.