Мазкур мақолада меҳнат таълимидаги тўгараклар фаолиятида интерфаол методлар ёрдамида самарадорликка эришиш омиллари кўрсатилган. Таълим жараёнларида айрим интерфаол таълим методларининг турли шакллардаги ўқув машғулотлари технологиялари билан қўллаш учун қулайлиги ишлаб чиқилган. Ўқувчиларнинг билим, кўникма самарадорлигини ошириш учун машғулотнинг умумий лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда мақсадларни тўғри белгилаш усуллари кўрсатилган.