Китоб шаҳридаги 2 қаватли 2 та 6 хонали яхшиланган класс қулайликка эга квартирали турар жой биносини лойиҳалашда қуйидаги маълумотларга эътиборга олинган. Турар жой биноларини лойиҳалаш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг зоналарга бўлинишига мос равишда амалга оширилган Китоб шаҳри II -зонада жойлашган. II-зона тоғли воҳаларни, водийларни, иқлимий шароитлари яхши, қулай ерларни, хушманзара ясси тоғликларни қамраб олган. Шунинг учун шундай лойиҳавий ечим ишлаб чиқилган, бунда ташқи муҳит шароитларидан (ўсимликлар, кўкатзор ва боғлардан, сув ҳавзалари, тоғлар-водийларнинг оромбахш ҳавоси) тўлиқ фойдаланилган, шунингдек маҳаллий шамолларнинг асосий йўналишлари ҳисобга олинган.