XXI асрда иқтисодий ўсишнинг муҳим омили сифатида мамлакат минтақаларида мавжуд салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги эътироф этилмоқда. Хориж ва мамлакатимиз олимлари томонидан ўтказилган бир қатор илмий тадқиқотлар натижалари, расмий хужжатларда баѐн қилинган устувор йўналишлар бунга яққол мисол бўла олади.