Мақолада зарарли заррачаларнинг атмосферада кўчиш тезлигини инобатга олган ҳолда атмосфера ва ер сатҳи экологик ҳолатини башоратлаш, мониторинг ва баҳолаш учун математик модель ишлаб чиқилди. Зарарли заррачаларнинг атмосферада кўчиш тезлигини аниқлаш учун зарарчаларнинг асосий физик-механик хусусиятларини ва атмосферадаги ҳаво массаси тезлигини инобатга олувчи чизиқсиз тенгламалар системаси олинди. Олинган ечимнинг сифатли таҳлили келтирилиб, компьютерда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш учун сони алгоритм ишлаб чиқилди.