Ушбу услубий қўлланма Филология факультети инглиз филологияси таълим йўналиши 3 курс талабалари учун “Хорижий тил ўргатишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” фани бўйича яратилган бўлиб, ушбу фандан олинган назарий ва амалий билимларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Қўлланманинг мақсади талабаларни турли миллат маданиятлари билан таништириб, маданиятлараро мулоқотни амалга ошириш малака ва кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.