Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш инновациялар тизимини ривожлантиришни талаб этади. Инновациялар эса билимларни эгаллаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш асосида яратилади. Шу боис, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда таълим тизимининг ўрни беқиёсдир.