Мақолада асосан Бухоро воҳаси шўрланган ерларда олиб борилган илмий тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқот ишларимизда воҳада содир бўлган ва бўлаётган салбий жараёнларни келтириб чиқарувчи табиий ва инсон фаолияти билан боғлиқ омилларни ўрганиш, сизот сувлари чуқурлиги, минераллашуви ва сифат таркибларни, тупроқнинг генетик ҳамда турли қатламларидага тузларнинг умумий ва зарарли заҳираларини ва шулар асосида тупроқнинг ҳозирги мелиоратив ҳолатини аниқлаш.