Мазкур ўқув-услубий қўлланма ўзбек миллий мақом санъатининг беназир дурдонаси бўлмиш “Шашмақом”даги Сарахбор туркумларининг таҳлили масалаларига бағишланган. Қўлланмада Сарахбор туркумларининг куй тузилиши, доира усуллари ва ғазал байтлари мазмуни имкон даражасида илмий таҳлил этилади. Шу билан бирга, “Шашмақом” таркибидаги айрим атамалар ва уларнинг фалсафий маънолари ҳамда ашула бўлимига кирувчи
асарларнинг куй тузилиш қонуниятлари ҳақида ҳам қисман тўхталиб ўтилган.