Магистрлик диссертацияси мавзуси маҳаллий шароитида ўсадиган ёғоч синчли кам қаватли биноларнинг зилзилага бардошлигини таъминлаш муаммоларига бағишланган. Диссертация кириш, тўртта бўлим хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унда махаллий шароитларда суньий йўл билан етиштириладиган теракларни физик – механик хоссаларини яхшилаш ва қурилишда кенг ишлатиш масаласи назарий ва тажрибавий тадқиқотларда асослаб берилган.