Ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларга транспорт воситаларида ишлатиладиган материаллар бўйича билим ва маҳорат олиши, уларнинг олиш усулларини, ишлатилиш соҳасини, вазифаси ва маркаларини ўргатишдир. Меҳнат, материал ва энергетик ресурсларни эксплуатация жараёнида тежашни, транспорт воситаларида ишлатиладиган Ёнилғи-мойлаш материалларини тежаш, уларни ҳисобга олиш ва қайта ишлатиш бўйича билим беришдан иборатдир.