Дунёнинг йирик илмий тадқиқот марказларида тирик Ҳужайра цитоплазмасидаги метаболитлар ва уларнинг бирламчи мессенжер сигнал молекулалар сифатидаги роли тадқиқ қилинмоқда. Булардан бири – глутатион (GSH) – трипептид (гамма-глутамилцистеилглицин) тузилишига эга бўлиб, барча тирик ҳужайраларда учрайдиган эркин тиол ва қуйи молекуляр антиоксидант ҳисобланади. У бир қанча биологик жараёнларда иштирок этиб, ксенобиотикларни қайтарилишини таъминлайди, гидропероксидаза фаоллигини бартараф этади ва цитозол оқсилларидаги сульфигидрил группаларнинг қайтарилган ҳолатини сақлаб туришда иштирок этади