Маълумки, дунёдаги барча тиллардаги феълларда ўтимлилик лексик-семантик категорияси бор. Ўтимлилик категорияси бир - бирига приватив қарама-қаршиликда бўлган маъноларга бўлинади (ўтимлилик- ўтимсизлик). ҳаракат ўтимли бўлганда у бирор предметга (нарсага) тарқалади ва бу предмет уша ҳаракатнинг объекти бўлиб қолади.