Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилган кундан бошлаб барча соҳаларда бўлгани каби тарих фанига бўлган муносабат ҳам бутунлай ўзгарди. Мустақиллик йилларида умутаълим мактаблари, ўрта махсус таълими, шунингдек, олий ўқув юртлари талабалари учун учун дарслик ва қўлланмалар қайта чоп этилди. Шундай экан чоп этилган дарслик, қўлланмалар, ўслубий қўлланмалар саҳифаларидан жой олган ҳақиқий тарихни ёшлар онгига сингдириш муҳим аҳамиятга эга.