Мазкур ўқув-услубий мажмуада “Молиявий ва бошқарув ҳисоби” фанидан намунавий ўқув дастури, ишчи ўқув дастури, таълим технологияси, ўқув материаллари, фойдали маслаҳатлар, фанни ўрганиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва махсус адабиётлар кенг ўрин олган. Услубий ишда назорат топшириқлари учун вариантлар, тест саволлари, якуний назорат саволлари, глоссарий ва рейтинг тизими асосида баҳолаш бўйича услубий кўрсатма келтирилган.