Ўзбекистонда ривожланишнинг замонавий босқичлари жаҳон бозорларида рақобатбардошликни ошириш, шунингдек давом этаётган жаҳон молиявий иқтисодий инқироз шароитларида республика аҳолиси фаравонлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсиш даражасини таъминлаш стратегияларини амалга ошириш билан таърифланади. Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёт тармоқлари қаторига ёрқин ижтимоий хусусиятларга эга бўлган, аҳоли фаравонлигини ва ҳаёт турмуш даражасини оширишга йўналтирилган хизмат кўрсатиш соҳасини кўрсатишимиз мумкин.