Гиёҳвандликка жисмоний ва руҳий жиҳатдан тобелик шахснинг девиант хулқ-атвор егаси эканлигини ифодалайди. Луғавий жиҳатдан гиёҳвандлик – бу эйфория (юн. “euphoria” – объектив шарт шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда кайфиятнинг кўтарилиши, қониқиш хиссининг юзига келиши, қулайликни ҳис қилиш) ҳолатини келтириб чиқарувчи моддаларга тобелик; доимий равшда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш уларга руҳий хамда жисмоний жиҳатдан тобелик натижасида келиб чиқадиган касаллик сифатида ёритилади.