Ўқув қўлланма 5141000 – Тупроқшунослик ва 5410215 – Агрономия (анорчилик) таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларга мўжжалланган бўлиб унда тупроқ мелиорациясида учрайдиган муаммолар, шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўр ювиш усуллари, муддатлари, бундан ташқари тупроқдаги тузларнинг турлари ва уларни камайтириш, шўрланишларни ҳудудлар бўйича тўғри тақсимлаш, ҳар бир регион бўйича бажариладиган мелиоратив тадбирлар ҳақида маълумотлар келтирилган.