Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни босқичма-босқич, изчил ислоҳ этиш даврида самарали фаолият юритувчи фермер хўжаликларини шакллантириш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасининг устувор йўналиши ҳамда хўжалик юритиш тамойиллари жиҳатидан бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ мос келади. Мазкур хўжалик субъекти тадбиркорлик фаолиятининг муҳим шакли сифатида иқтисодий тараққиётга туртки берувчи муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ҳoзирги вaқтдa фeрмeр xўжaликлaри қишлoқ xўжaлик мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaришни тaшкил этишнинг энг сaмaрaли шaкли эканини ҳaётнинг ўзи тaсдиқлaб бeрмoқдa».