Болалар хирургияси фани ўз ичига туғма ривожланиш нуқсонлари, аномалиялари, ортирилган хирургик касалликларнинг келиб чиқиши, диагностикаси ва хирургик йўл билан даволашни олади. Болалар “факультет” ва “госпитал” хирургияси курси назарий билим ва амалий кўникмаларни ўз ичига олган бўлиб, уларни даволаш ва тиббий-педагогика факультетлари талабалари эгаллаб олиши зарур бўлади.