Тадқиқотнинг мақсади Фарғона ботиғи воҳа ландшафтларининг вужудга келиши, ривожланиши ва шаклланиши, шунингдек воҳаларнинг ландшафт-экологик шароитига агроирригацион ётқизиқларнинг таъсирини аниқлаш ва уларни экологик жиҳатдан оптималлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.