Тадқиқотнинг мақсади Хоразм “Гўрўғли” эпоси таркибидаги қўлёзма ва оғзаки тарқалган достонларда кўмакчи қаҳрамон Авазхон образининг ўрнини белгилаш, эпик мотивлар силсиласида унинг сиймосини ёритиб бериш асосида ушбу тип образларнинг генетик илдизларини очиб беришдан иборатдир.