Тадқиқотнинг мақсади жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда республиканинг жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос помидорнинг эртапишар нав ва дурагайларини яратиш, қимматли хўжалик белгиларнинг мавсумий ўзгарувчанлигини аниқлаш, адаптив қобилиятга йўналтирилган помидор селекциясида муҳитнинг ролини баҳолашдан иборат.