Мазкур маърузалар матнида бетон, темирбетон ва пўлат ашёларининг асосий физик–механик хоссалари, йиғма ва қуйма темирбетон конструкцияларини лойиҳалашга доир маълумотлар; бино ва иншоотларнинг турли конструкциялари ҳисоби ҳақида назарий ва амалий билимлар баён этилган. Мураккаб ҳисоб–китоб ишларини осонлаштириш мақсадида ЭҲМ учун блок схемалар берилган.