Ўқув адабиётда физика-кимёвий экспертиза тушунчаси ва унинг моҳияти, арт-криминалистиканинг мақсад ва вазифалари, технологик экспертиза жараёнида қўлланиладиган услублар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари ўқув адабиёт санъат асарларининг турлари бўйича экспертиза ўтказишнинг ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда рангтасвир, ҳайкалтарошлик, заргарлик, газлама ва гилам, чинни буюмлар экспертизасига оид бобларни ўз ичига қамраб олади.