Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили метафоралари юзага чиқиш механизмининг когнитив қонуниятларини текшириш, метафорик ҳосила номлар орқали шаклланган концептларнинг олам миллий лисоний манзарасидаги ўрнини белгилаш, метафоранинг антропоцентрик табиатига баҳо бериш, уни билишнинг алоҳида усули, оламни категорияловчи муҳим лингвокогнитив феномен эканини асослашдан иборат.