Биологик ёдгорликларга Қашқадарёнинг водийсининг юқори қисмида жойлашган диометри 12 м. га етувчи Чинор, Сурхондарё водийсидаги ёши 100 йилдан ошган чинорларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай табиатнинг нодир ёдгорликлари хорижий сайёҳларда жуда катта таъсурот қолдиришига шубҳасиздир. Мамлакатимиз ҳудудида диний ва археологик туризмни ривожлантириш имкониятлари юқори. Жумладан, мамлакатимиз ҳудуди қадимги одамлар яшаган археологик топилмаларга жуда бой. Бундай топилмалар учрайдиган жойларга Сурхондарё вилоятидаги Афросиёб, Хоразм вилоятидаги «Қўй қирилган қалъа» ҳудудларида учрайди. 1972 йил 26 сентябрда Ўзбекистон археологлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Далварзинтепа манзилгоҳида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, бу ерда умумий сони 115 та олтин буюм солинган сапол кўза топилган. (умумий оғирлиги 36 кг) олтин безаклар, тақинчоқлар, маҳаллий Грек-Бактрия заргарлик санъатининг намунаси ҳисобланади.