Тадқиқотнинг мақсади банах фазоларида айрим гармоник бўлмаган системаларнинг базислигини исботлаш ва каррали гармоник бўлмаган Фурье қаторларининг текис яқинлашишини аниқлаш, ҳамда Соболев синфларида нолокал чегаравий шартлар қатнашган дифференциал операторлари билан боғлиқ каср тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенглама учун аралаш масалаларнинг бир қийматли ечилиши шартларини ўрганишдан иборат.