Жамият ҳаётининг асосий воситаси бу ер-мулк ва у билан боғлиқ бўлган асосий ишлаб чиқариш воситалари ҳамда унга эгалик муносабатлари туради. Жамият тараққиётининг барча босқичларида ерга муносабат, мулкка муносабат, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, истеъмол муносабатларининг шакли ва миқдори уни тақсимотини белгилаб келган. Мамлакатимиз мустақилликка эришган кундан бошлаб ер-мулкка бўлган муносабат тубдан ўзгара бошлади. Аввалги ягона совет мулки –давлат мулки ва колхоз-кооператив мулки каби эгалик муносабатлар тубдан ўзгарди. Ўз ўрнида мамлакатимизда ижтимоий муносабатларнинг тубдан ўзгаришига олиб келди, социал ҳаёт янгича мазмун касб эта бошлади.