Тадқиқотнинг мақсади сувдан комплекс фойдаланиш тамойиллари асосида яйлов аквакультураси шароитида дўнгпешона балиқлардан фойдаланишга баҳо бериш, балиқ чавоқларининг вазни, яшовчанлиги ва маҳсулдорлигини ошириш орқали балиқ етиштириш технологияларини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.