Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарёси қуйи оқими ҳавзаси яйлов аквакультураси табиий эркин шароитига мунтазам ўтказиб туриладиган карп балиғи тўдасининг ўсиши, жинсий вояга етиши ва серпуштлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда уларнинг сув ҳавзаси балиқ маҳсулдорлигини оширишдаги ролини баҳолашдан иборат.