Ҳар бир халқнинг анъанавий кийимларида ушбу халқнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва этномаданий ўзига хослиги акс этади. Этномаданий ўзига хослик эса мазкур этносни тарихан таркиб топган турмуш тарзи ва анъаналари, ҳўжалик фаолиятининг йўналиши, қолаверса табиий-географик муҳитининг таъсирида шаклланади, турли тарихий даврларда ўзгаришларга учрайди.