Тадқиқотнинг мақсади амалдаги қонунчилик, хавф остида қолдириш учун жавобгарлик муаммолари юзасидан илмий-назарий қарашлар, суд-тергов амалиёти материаллари, статистика ва таҳлилий маълумотлар асосида хавф остида қолдириш тўғрисидаги норманинг самарали қўлланиш омилларини аниқлаш, хавф остида қолдириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.