Мақолада бўёқ-пардозлаш ишлаб чиқариш технологик оқиндиларидан осма моддаларни ажратишни энергия тежамкор усули келтирилган. Жараёнларда иккита фильтрлаш қўрилмаларидан фойдаланилади. Бунда тозалаш даражаси толали аралашмалардан 100%, осма моддалар миқдори бўйича 92-95%, КБИ 25-35%, ККИ 15-17%, рангсизлантириш 10% гача бўлади. Усул оқовани навбатдаги тозалайдиган қўрилмалар эксплуатацияси ва тозалаш харажатларини енгиллаштиради.