Ушбу битирув малакавий ишнинг тушунтириш хати қисмида металл буюмлар сиртини хромлаш жараёнида ишлатиладиган электролитлар, сирт актив моддалар ва турли хил қўшимчалар; хромли қопламаларнинг турлари, турли хил хромлаш жараёнларнинг турлари, хромлаш жараёнларининг иш режимлари, хромлашда ҳосил бўлган нуқсонларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, қопламаларни ажратиш усуллари, турили хил электролитларнинг қоплама сифатига таъсири ва улардан келиб чиқадиган нуқсонларни аниқлашнинг лаборатория усуллари келтирилган.