Мазкур БМИда саноат корхоналарида электр таъминотини лойиҳалашн босқичлари: юкламаларни ҳисоблаш, реактив қувватни компенсациялаш, электр юкламалари картограммаси, трансформаторлар сони ва қувватини танлаш, ҳаво ва кабел линиялари кўндалаг кесим юзаларини аниқлаш, қисқа туташув токларини ҳисоблаш, коммутацион аппаратларни танлаш каби масалалар батафсил кўриб чиқилган. Шу билан бирга мавзу доирасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари ҳам кенг ёритилган.