ISO/TS 16949:2002 стандарти талабларига мос сифат менежмент тизимини яратиш жараёнида корхоналарга маслаҳатлар беришда қуйидаги манзарага гувоҳ бўламиз: ташкилотлар талабларни бажаришга киришиб кетиб, техник спецификация пунктларининг ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратмайдилар. Техник спецификация айрим талаблар пунктларидан эмас, балким бир-бирини ёпиб, ўзаро боғлиқликда бўлувчи талаблардан ташкил топади.