Услубий қўлланмада бакалавр таълим йўналиши ўқув режасининг ижтимоий-иқтисодий фанлар I-блокида ўқитиладиган “Фалсафа” фанининг IV бўлимининг моҳияти ёритилиб, унинг мазмуни намунавий дастур ва ДТС мазмунига мос. Қўлланмада билим, билиш, ахборот, маълумот тушунчаларининг таҳлили баробарида янги билимларни яратишнинг методологик асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.