Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро воҳасининг турли даражада шўрланган ўтлоқи аллювиал, сур тусли- қўнғир ва чўл- қумли тупроқ типлари шароитида ғўза навларининг қимматли белгиларига шўрланиш ва намлик даражалари таъсирини ифодаловчи физиолого-экологик хусусиятларини илмий асослаш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.