Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик ҳамда Сирдарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида Порлоқ-1 ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул суғориш тартиблари, маъдан ўғитлар меъёри ва кўчат қалинлигини илмий асосда ишлаб чиқиш ҳамда пахтачилик билан шуғулланувчи кластер, фермер хўжаликларига агротавсиялар беришдан иборат.