Тадқиқотнинг мақсади, аввало, халқ оғзаки ижодида пир, руҳий раҳнамоларнинг қаҳрамон тақдири ҳамда асар сюжетидаги ролини аниқлаш, мумтоз адабиётимиздаги муршид образи билан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини белгилаш; муршид ва мурид истилоҳларига назарий манбалар ва бадиий асарлар уйғунлигида изоҳ бериш; мумтоз адабиётимизда муршид образининг пайдо бўлиш асослари ҳамда рамзий-мажозий тимсол даражасига кўтарилиш босқичларини замонавий қарашлар муштараклигида таҳлил ва талқин этишдан иборатдир.