Тадқиқотнинг мақсади. Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида сабзавот экинларидан сабзи, оқбош карам, ширин қалампир, помидор ва картошка экинларини эртаги, кечки ва ўсув даври узун баҳордан кузгача муддатларда парваришлашда улардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун гектарига 40 тонна органик ўғит солиб ўғитлаш ҳамда сув ва ер ресурсларини тежаш имконини берувчи, экин майдонларининг фитосанитар ҳолатини яхшиловчи сув тежамкор суғориш усулларини такомиллаштиришдан иборат.