Тадқиқотнинг мақсади: маънавий меросимиз бўлмиш фольклор унсур-ларининг ёзма адабиётга кўрсатадиган ижодий таъсирини ҳозирги ўзбек насри, хусусан, истеъдодли адиб Исажон Султоннинг ижоди саҳнида кўр-сатиб беришдан иборат. Бунда адибнинг бадиий маҳоратини кўрсатиш, адиб асарларидаги фольклоризмларнинг манбалари, уларнинг асар бадииятидаги роли ва поэтик вазифаларини белгилаш ҳамда фольклорнинг ёзма адабиёт билан муносабатида ўзаро боғлиқлик қонуниятларини ёритиб бериш кўзда тутилган.