Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиётида Жамшид образининг бадиий ва тарихий асарлардаги талқинларини ёритиш, образнинг пайдо бўлиш омиллари, тарихий тараққиёт йўли, мумтоз лирикадаги муайян маънони англатишдаги поэтик вазифасини белгилаш ҳамда халқ китоби «Қиссаи Жамшид»даги бош қаҳрамон қиёфасини қиёсий-тарихий тадқиқ этиш ва қиссанинг ўзбек насри тараққиётидаги ўрнини асослаб беришдан иборат