Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятида аруз тизимининг поэтик шакл такомилидаги ўрнини Ҳабибий, Собир Абдулла, Чустий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов шеърияти мисолида ўрганиш; ижодкорлар девонларидаги вазнларнинг мазмун билан муносабатини тадқиқ қилиш; байтли шеър шаклларининг вазн хусусиятлари, мазмун уйғунлиги; кичик лирик жанрларнинг вазн ва ўлчов даражалари; бандли шеърларда жанр имкониятларининг истифода этилиши билан боғлиқ масалаларни ёритишдан иборат.