Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғонада шаклланган суғориладиган арзик-шохли, гипс қатламли тупроқларнинг хосса-хусусиятлари, агромелиоратив ҳолати ва унумдорлигини газодинамик юмшатгич ёрдамида ишлов бериш таъсирида ўзгаришини аниқлаш ҳамда пахта етиштириш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.